Фарғона вилоятининг Риштон туманида Ўзбекистонда кулолчиликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли инвестиция дастурига старт берилди

04.05.2020 22:08

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. Фарғона вилоятининг Риштон туманида Кулолчилик ихтисослашган марказининг қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Қадимги Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган Риштон тумани доим ўзининг кулолчилик буюмлари билан шуҳрат қозониб, Марказий Осиёда уларни ишлаб чиқариш маркази бўлган. Миллий кулолчилик анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб, фаол ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда Риштон туманида 20 дан ортиқ катта уста ҳамда уларнинг 7 мингга яқин шогирдлари яшаб, меҳнат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири 30-50 та оилани иш билан таъминлайди – маҳаллий аҳоли уй-рўзғор буюмларидан тортиб, бадиий кулолчилик маҳсулотларини бўяш билан шуғулланади. Бунинг натижасида катта сармояларсиз Риштон кулолларининг ноёб анъаналари ва маҳоратлари асосида аҳолининг кенг қатлами иш жойи ҳамда барқарор даромад билан таъминланмоқда.

Марказ очилиши маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Риштон кулолчилик мактабининг таниқли ҳунармандлари, ҳудуд оқсоқоллар ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Ушбу марказ Риштон усталари анъаналарини янада ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. Бу ерда ижод устахоналари, кўргазма галереялари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари ва бошқа зарур инфратузилма объектлари қурилади.

Шунингдек, ушбу мажмуа Риштон ҳунармандларининг муваффақиятли тажрибасини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг тарғиб қилишга йўналтирилган алоҳида инвестиция дастурларини амалга оширишда муҳим мувофиқлаштирувчи бўғин бўлади. Дастурнинг моҳияти республиканинг барча туман ва шаҳарларида кулолчиликни ривожлантириш бўйича 59 та лойиҳани амалга оширишдан иборат бўлиб, улар турли ҳудудларнинг 75-80 минг аҳолисини иш билан таъминлашга ҳамда экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга имкон беради. Чунки Риштон ҳунармандларининг дунёда тенги йўқ кулолчилик маҳсулотларининг ярмидан кўпи ташқи бозорларда сотилади.

Риштон туманидаги кулолчилик тажрибаси ва кўникмаларни Республиканинг бошқа ҳудудларига тарқатиш учун тегишли график ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ, тажрибали Риштон ҳунармандлари инвестиция дастури доирасида ташкил этилган кулолчилик корхоналарига бориб, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этадилар ва ёш мутахассисларни ўргатадилар. ?шга туширилган дастур доирасида лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва молиялаштириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки бириктирилган.

Бундан ташқари Фарғона вилоятида ушбу ҳудудга хос бўлган бошқа йўналишлар ҳам мавжуд бўлиб, улар маҳаллий аҳолини уй шароитида ишга жалб қилиши ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга имконият яратиши билан ажралиб туради. Шу муносабат билан 3 та қўшимча инвестиция дастури ишга туширилди, жумладан, Олтиариқ туманининг узумчилик тажрибасини қўллаш дастури, Қува тумани тажрибаси асосида анор етиштириш ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар, гул экинларининг кўчатларини етиштириш дастурларидир. Ҳар бир амалга оширилаётган дастур доирасида аниқ жойлар, ташаббускорлар ва муддатлар белгилаб чиқилди. "Асака" акциядорлик тижорат банки, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти ва "?потека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича масъул этиб белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net