Фарғона март-июнь ойларида фестиваль ва маданий тадбирлар шаҳрига айланади

11.03.2020 18:21

ФАРҒОНА, 11 март. /«Дунё» АА/. Фарғона вилоятида шу йилнинг март-июнь ойларида қатор фестиваллар, маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ишлаб чиқилган жадвалга кўра, ана шундай тадбирлар ойлигини Наврўз тантаналари бошлаб беради.

Учкўприк туманида жойлашган «Меҳригиё» эко-марказида эса 10 май куни «Лаванда фестивали» ўтказилади. Мазкур фестиваль Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиёда илк бор ташкил этилмоқда.

Фестиваль доирасида лаванда боғлари бўйлаб сайл, лаванда гули ёрдамида қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, унутилмас фотосессиялар ва бошқа қизиқарли дастурлар уюштирилади. Шунингдек, тадбирда ишбилармонлар B2B шаклидаги учрашувларда истиқболли шериклик лойиҳаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлади.

Фарғона туманининг «Водил»  қишлоғи 31 май – 2 июнь кунлари яна бир тадбирга мезбонлик қилади. «Чинор таги» истироҳат боғида миллий кураш спорти бўйича XX халқаро турнир ўтказилади. Мусобақада мамлакатимиз ва қўшни давлатлар полвонлари таклиф этилган.

Фарғона шаҳрида июнь ойида нишонланадиган «Сабантуй» байрами эса мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг истиқомат қилишини инобатга олган ҳолда ташкил этилади. «Сабантуй» – татар ва бошқирд халқлари миллий байрами ҳисобланиб, туркий халқлар уни «омоч тўйи (байрами)», дея аташади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net