Эронда «Алишер Навоийнинг форс тилидаги хатлари» номли китоб тақдимоти ўтказилди

11.02.2020 16:25

ТЕҲРОН, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Эрон ?слом Республикасидаги элчихонаси томонидан «Алишер Навоийнинг форс тилидаги хатлари» номли китоб чоп этилди. Лойиҳа Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони ижодий меросини ўрганиш бўйича мутахассис, эронлик олим Муҳаммад Ҳусайн Сиддиқ билан ҳамкорликда амалга оширилган ушбу лойиҳа Эронда Aлишер Навоий ижодига бағишланган форс тилидаги илк асар ҳисобланади. Эронда яқин вақтларда китобнинг оммавий тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.

Китоб муаллифи “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда буюк шоир ижоди, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни ҳақида фикр билдирди.

– Эронда Aлишер Навоий илмий, ижодий меросини катта қизиқиш билан ўрганишади. Эронлик олимлар  буюк шоир ва  давлат арбоби асарларини фундаментал тадқиқ қилишга алоҳида аҳамият бермоқда. Эрон кутубхоналарида Навоий фаолияти билан боғлиқ кўплаб тарихий ҳужжатлар мавжудлиги бунга имкон беради.

Мамлакатимизнинг турли шаҳарларида, хусусан, Машҳад, Язд, Хоф ва Гўрғонда Навоий номи билан боғлиқ тарихий мерос объектлари бор. Булар бўйича изланишлар олиб бориш, Ўзбекистон ва Эроннинг навоийшунос олимлари ҳамкорлигини йўлга қўйишни талаб этади. Зеро Алишер Навоий асарлари дунё билимлар хазинасидаги бебаҳо дурдонадир.

Сўз мулкининг султони ижоди ўзбек адабиёти билан бирга, минтақадаги бошқа халқлар адабиёти ривожига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Шу боис буюк мутафаккир меросини бадиий таҳлиллар, қадимги туркий тил, сўфийлик ва мумтоз шеърият асослари бўйича чуқур ўрганишга зарурат бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net