“DigiCon6 Asia – 2020” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

27.08.2020 15:27

ТОШКЕНТ, 27 август. /«Дунё» АА/. Япониянинг “DigiCon6 Asia – 2020” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида саралаш босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда ёш киноижодкорлар ўзларининг қисқа метражли фильмлари билан қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллади. Ҳакамлар ҳайъати таркиби тажрибали киношунос ва режиссёрлардан ташкил топди. Кинофестивалнинг бу йилги босқичида 28 та ўзбек қисқа метражли фильми орасидан 4 та фильм ғолиб деб топилди ва ушбу филмьлар “DigiCon6 Asia – 2020” кинофестивалида қатнашади.

Булар:

“Қурт” фильми – режиссёр А.Самугджанов (601 балл, Ўзбекистон, олтин учун);

“Лариса” фильми – режиссёр С.Маъсудхонов (592 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);

“Концерт” фильми – режиссёр А.Абдуллаев  (581 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);

“Ер қадри” фильми – режиссёр М.Эргашева (562 балл, Ўзбекистон, “Келажак авлод” номинацияси учун)

Фестивал жорий йилнинг кузида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net