Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзбек санъаткорлари ишти

08.04.2022 15:06

ДЕҲЛ?, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан гала-концерт ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши концерт залида ташкил этилган мазкур маданий тадбирда Ҳиндистон давлат идоралари, тадбиркор-ишбилармон доиралари, ОАВ, дипломатия корпуси вакиллари ва Деҳли шаҳрида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда ўзбекистонлик талаба ёшлар қатнашди.

Концерт бошланишидан олдин Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгаши бош директори Кумар Тухин ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини ушбу муҳим сана муносабати билан самимий муборакбод этди.

Хусусан, Кумар Тухин икки мамлакат халқлари ўртасидаги ришталар бир неча минг йиллик тарихга эга эканини таъкидлар экан, бу борада ҳар икки давлат ҳудудида сақланиб келинаётган буддавийликка оид қадимий обидалар ҳам фикрнинг яққол тасдиғи эканини қайд этди. Бундан ташқари у Тошкент шаҳрида 25 йилдан буён фаолият олиб бораётган Лал Баҳодур Шастри номидаги маданият маркази Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар ривожига муҳим ҳисса қўшиб келаётганидан мамнуният билдирди.

Ўз навбатида, мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларнинг стратегик шериклик даражаси, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ривожи йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар ва истиқболли йўналишлар хусусида тўхталди. Концерт дастурини ташкил этишдаги ҳамкорлик учун Ҳиндистон Маданий алоқалар кенгашига ва “Ҳавас” эстрада гуруҳи ҳамда Хоразм вилояти миллий мусиқий дастасига миннатдорлик билдирди.

Таъкидлаш лозимки, «Ҳавас» оилавий эстрада гуруҳи бир неча йиллардан буён ўзининг ҳинди, марати, гужарати тилларидаги ҳамда «Болливуд» фильмларидаги қўшиқлар ижроси билан Ҳиндистонда ўзининг кўплаб мухлисларига эга.

Концерт давомида «Ҳавас» эстрада гуруҳи ва Хоразм вилояти миллий мусиқий дастаси томонидан ижро этилган ўзбек ҳамда ҳинд миллий қўшиқлари ва рақслари гулдурос қарсаклар билан олқишланди.  

Ўзбекистонлик санъат усталарининг концерт дастурлари Ҳиндистоннинг Ноида (Уттар-Прадеш штати) ва Фаридобад (Харьяна штати) шаҳарларида ҳам намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net