Даккада Наврўз айёми нишонланди

19.04.2021 11:00

 

ДЕҲЛ?, 19 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Бангладешдаги фахрий консули Муҳаммад Таҳер Шаҳ ташаббуси билан Дакка шаҳрида янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз айёмига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур маданий тадбирда Бангладешда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар вакиллари, шунингдек, ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.

Меҳмонларга Наврўз байрамининг тарихи, унинг Ўзбекистон ҳудудларида нишонланишининг ўзига хос жиҳатлари, республикамизнинг маданият ва туризм салоҳияти ҳамда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ўзбек миллий таомлари тақдимоти бўлиб ўтди. Меҳмонларга анъанавий ўзбек миллий таомлари — кўк сомса, кўк чучвара, палов ва  ширинликлар улашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net