Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг «Хива лазгиси» спектакли лондонликларга онлайн тарзда намойиш этилди

05.01.2021 10:03

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти қўғирчоқ театри репертуаридаги «Хива лазгиси» спектакли онлайн тарзда лондонлик ёш томошабинларга ҳавола этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра,  ташаббус Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган «Орзу Арт»  театри раҳбари Юлдаш Жўрабаев томонидан амалга оширилди.

Онлайн спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда малакатмизда лазги рақсининг 9 тури мавжуд.

Рақснинг барча турлари каби лазгининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Бу тарих мана шу мўътабар заминимизда асрлар бўйи яшаган она халқимиз тақдири билан ҳамоҳанг кечган.

Мутахассислар лазги тарихининг айрим ҳаракатларини инсон яралиши билан боғлайдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net