Бухорода Франция тарихи буйича монографиялар тақдим этилди

16.10.2021 11:32

БУХОРО, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. Бухорода Раҳмон Фармонов ва Музаямхон Фармонованинг «Амир Темур ва ?мператор Напалеон» ва «Напалеон Бонапарт» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Китоблар юртимизнинг тарихидаги ?ккинчи Уйғониш даврининг қизиқарли ва мураккаб масалаларига бағишланган.  ?кки даврнинг энг машҳур сиёсий арболарининг қиёсий таҳлили ва Ғарб тарихидаги машҳур  қўмондон ва давлат арбобининг шахси ҳақида маълумотлар ўрин олган. Ушбу китобларнинг нусхалари Рюэй-Мальмезон шаҳар ҳокимлигига юборилган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори, тарих фанлар доктори Раҳмон Фармонов, шунингдек, Франция тарихи бўйича таниқли мутахассис ҳисобланади.

Бухоро давлат университети декани, француз филологияси мутахассиси, профессор Малоҳат Жўраева муаллифларнинг китобларини эътироф этар экан, ушбу асарлар талабаларнинг Франция тарихига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Бухоро вилоятида Франция тарихи ва француз тилини ўрганишга катта эътибор берилмоқда. Мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтган вилоят маркази, Бухоро давлат университети ҳузуридаги «Вател» туризм ва меҳмонхона хўжалиги мактабининг филиали ёки Бухоро воҳасидаги француз археологик экспедицияси фаолияти бунга мисол бўла олади.

Шу билан бирга, Бухоро ва Рюэй-Мальмезон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилган. Бу ушбу шаҳарлар ишбилармон доиралар ва делегациялари ўртасида мунтазам мулоқот олиб бориш, маданий мерос кўргазмалари ва тақдимотларни ташкил этишга ёрдам бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрель ойида Рюэй-Мальмезон марказий боғида «Ўзбек боғи» очилди.  Ушбу боғда буюк олим Aбу Aли ибн Сино ҳайкали қад ростлаган. Бу йил Наврўз байрами муносабати билан боғда ўзбек боғдорчилигининг безаги бўлган анор кўчатлари экилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net