«Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «World Folk Vision 2020» халқаро фестивалида эътироф этилди

03.07.2020 15:17

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмасининг «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли  «World Folk Vision 2020» миллий маданият ва санъат жаҳон онлайн фестивалида тўртинчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фестивалда «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «Чорзарб» Бухоро анъанавий туркум қўшиқлари билан иштирок этди.

Халқаро танловнинг дастлабки босқичида  жаҳонинг 115 мамлакатидан 1 минг 100 та бадиий жамоа қатнашди. Шундан 20 давлатдан 29 жамоа фестивалнинг финал босқичига йўлланма олди. Якунда «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли фестивалнинг «Рақс» номинацияси бўйича 4-ўринга муносиб кўрилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net