Бугун Тошкентда анимацион фильмлар форуми ўз ишини бошлайди

18.04.2022 15:27

ТОШКЕНТ, 18 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда Tashkent International Animation Forum (TIAF-22) ўз ишини бошлайди, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.

Шу муносабат билан бугун эрталаб TIAF-22га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда форумнинг ташкилий жиҳатлари ва намойиш этиладиган анимацион фильмлар хусусида маълумотлар берилди.

 Анимацион форум Кинематография агентлиги ташаббуси билан Швейцария ва ?сроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Тошкентдаги Гёте институти, Базелевс кинокомпанияси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Миллий кинофонди ҳамда «DRF community independent filmmakers of Uzbekistan» киностудияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Форумда Германия, Грузия, ?сроил, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Чехия ва Украина анимация мутахассислари, шу билан бир қаторда ўзбек аниматорлари, «Ақлвой» ва «Болажон» телеканаллари вакиллари иштирок этади.

Форум доирасида моҳир аниматорлар томонидан тақдимотлар, маҳорат дарслари, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Жумладан, 10 га яқин давлатдан ташриф буюрган анимация соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар томонидан семинар-тренинглар уюштирилади.

Анжуманинг эътиборли жиҳати, унда чет элдан эталон негативлари қайтарилган ўзбек мультфильмлари илк бор кенг жамоатчиликка намойиш этилади. Шунингдек, «Ёшлик» студиясининг «Зумраша» ҳажвий журнали янги сони тақдимоти ҳамда хориж аниматорлари томонидан яратилган энг яхши мультфильмлар кичик томошабинлар эътиборига тақдим қилинади. Ушбу форум доирасида вилоятлар бўйлаб ҳам тадбирлар ташкил этилади. Болажонлар учун турли хил мавзуларда мультфильмлар намойиш этилиши билан бирга маҳорат дарслари ўтказилади.

Бундан ташқари, болаларга педагоглар ва профессионал аниматорлар билан мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш имконияти тақдим қилинади. Улар учун «Astir animation studio», «Futurist studio», «Dip animation studio» ҳамда хориж анимация студияларининг ишлари намойиш этилади. Шунингдек, форум доирасида ўсмирлар учун ёш ижодкорлар томонидан яратилган фильмлар тақдим этилади.

«TIAF-22» 22 апрелгача давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net