«Берлинале» фестивалида Ўзбекистоннинг кино саноати тарғиб қилинмоқда

24.02.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Германияда ўз ишини бошлаган «Берлинале» кинофестивалида Ўзбекистон миллий стенди ҳам ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбаси хабарига асосланиб.

«Берлинале» номи билан машҳур Берлин халқаро фестивали кино оламидаги нуфузли 5 тадбирдан бири. Бу галги фестивалга дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатидан келган иштирокчи ва меҳмонлар қаторида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда. Мамлакатимиз кино маҳсулотлари ушбу кинофестивалга иккинчи бор тақдим этилмоқда.

Қайд этиш керак, Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантириш мақсадида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили Ўзбекистонда хорижий кинокомпаниялар томонидан суратга олинган икки фильм ҳам «Берлинале» фестивали доирасида эришилган келишув натижасидир.

«Берлинале» кинофестивалида иштирок этиш орқали мамлакатимизнинг бой маданий мероси, «rebate» тизими, кинолокациялари ҳамда хорижий медиа лойиҳаларни юртимизда амалга ошириш салоҳиятини тақдим этиш кўзда тутилган. Шу мақсадда 40 дан ортиқ хорижий кинокомпания ва халқаро медиа ташкилотлар вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Миллий павильон «European Film Market»  дирексияси ва “Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net