BBC News ўзбек хизмати “Бобурий маликалар изидан” номли ҳужжатли фильмни суратга олди

15.02.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /“Дунё” АА/. BBC News ўзбек хизмати “Бобурий маликалар изидан” номли уч қисмдан иборат ҳужжатли фильм суратга олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири BBC News маълумотига таяниб.

Фильмда буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур оиласидаги аёллар ҳаётининг очилмаган қирраларига эътибор қаратилади.  

Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда тасвирга олинган фильм муаллифи журналист Гулсевар Замон шоҳ ва шоир Бобур оиласининг уч авлод вакиллари бўлган аёллар тарихини ўрганган. Булар Бобурнинг она томондан бувиси Эсон Давлат бегим, опаси Хонзода бегим ва қизи Гулбадан бегимдир.

Журналист ўз изланишлари давомида Ўзбекистонда адабиётшунос олималар Буробия Ражабова, Каромат Муллахўжаева, Ҳиндистонда эса ёзувчи ?ра Мухоти билан суҳбатлашади.

Лойиҳа раҳбари, BBC News ўзбек хизмати муҳаррири Дилором ?броҳимова фильм ҳақида қуйидагиларни қайд этади: “Бобурий маликалар изидан” ҳужжатли фильмида тарих саҳифаларида номлари кўп тилга олинмаган хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг тимсолини қайта тиклашга ҳаракат қилдик. Фильм орқали уларнинг тарихи ҳақида ҳикоя қиларканмиз, ўз замонасида бу кучли ирода ва ақл заковат соҳибалари бўлган аёлларнинг эркаклар томонидан қанчалар ҳурмат ва эъзозга лойиқ бўлишганидан ҳайратга тушдик. Бу қудратли аёллар тарихини бугунги ёш авлодга етказиб бермоқчи бўлдик. Фильмда тарихдаги шижоатли аёллар меросини бугун Марказий Осиёдаги хотин-қизлар интилишлари, орзу ва умидлари билан боғлашга ҳаракат қилдик”.

“Бобурий маликалар изидан” фильмида Ўзбекистонлик санъаткорлар Дилором Абдуалимова (Гулбадан Бегим), Расулхон Қодирхонов (Бобур) ва Дилёра Рўзметовалар (Хонзода Бегим) роларини ижро этган. Суратлар муаллифи - ўзбекистонлик ёш рассом ?сомиддин Эшонқулов.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net