Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг раҳбари этиб тайинланди

18.07.2020 09:35

ТОШКЕНТ, 18 июль. /«Дунё»/ АА/. 32 ёшли ўзбекистонлик дирижёр Азиз Шоҳакимов Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Азиз Шоҳакимов Бамбергдаги (Германия) Густав Малер номидаги халқаро дирижёрлик конкурси ва Зальцбург ёшлар дирижёрлик конкурси лауреати ҳисобланади. У Германия Жануби-Ғарбий радиоси Симфоник оркестри, Эльба филармония оркестри, Радио-Франс филармония оркестри ва бошқа жамоалар билан ишлаган. 2015 йилдан бери ўзбек дирижёри Дюссельдорф Рейнидаги Немис операсида капельместер (хор капелласи оркестри раҳбари) лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Азиз 12 ёшида дирижёр стендига ўқитувчиси Владимир Неймернинг кўмагида кўтарилди.

14 ёшида у Жорж Бизенинг «Кармен» операсини Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида ижро этган ва  Владимир Спиваков номидаги халқаро хайрия фонди стипендианти бўлди. 21 ёшида Азиз Малер номидаги энг нуфузли халқаро танловнинг лауреати унвонини қўлга киритган.

Страсбург филармония оркестри 1855 йили ташкил топган. У Миллий Рейн операсининг асосий оркестри ҳисобланади. Оркестрнинг бош майдони Мусиқа ва конгресс саройи саналади. 1994 йили жамоа миллий оркестр мақомига эга бўлган. Унинг таркибида юздан ортиқ мусиқачи меҳнат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net