Америкаликлар «Лазги» рақсини онлайн тарзда ўрганмоқда

27.05.2020 10:08

УРГАНЧ, 27 май. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти "Eurasia Virtual Academy" билан  ҳамкорликда онлайн-туризм лойиҳасини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати манбасига асосланиб.

 Ўзбекистон вақти билан ҳар шанба куни соат 21:20 да Америка қитъаси бўйлаб халқаро даражадаги рақс мураббийси, хореограф Эмико Карнамрита Ноор Накамура кўмагида «Лазги» рақси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Дарслар  Zoom видеоконференцияси орқали Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова, «Ниҳол» мукофоти соҳибаси Дилноза Ортиқова ва Отабек Рўзметов томонидан ўтказилмоқда. 

Маҳорат дарсларида иштирокчилар «Лазги» рақсининг кичик элементларидан тортиб унинг профессионал саҳналаштирилган кўринишларини  ҳам ўрганади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net