Алишер Навоий “Хамса”си озар тилига таржима қилинди

12.02.2020 13:57

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Филология фанлари доктори, профессор Рамз Асқар Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини озар тилига таржима қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Озарбайжонлик олим "Ҳайрат ул-аброр", "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Сабъаи Сайёр", “Садди ?скандарий” достонларини уч йил мобайнида таржима қилди.

Мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан юртимизда ташкил этилган тадбирда таржимон Рамз Асқар ҳам таклиф этилди.

Олимнинг қайд этишича, шу кунга қадар А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонигина озар тилига бармоқ вазнида таржима қилинган.

Маълумот ўрнида, озарбайжонлик профессор “Хамса”ни аруз вазнида таржима қилган, асарда изоҳ ва шарҳлар берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net