“Алишер Навоий сиймоси – мангу барҳаёт”

11.02.2022 17:29

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. “Ватандошлар” жамоат фонди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида уюштирилган онлайн-мулоқотнинг мавзуси шу мавзуга бағишланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда фан арбоблари, навоийшунос олимлар, Ўзбекистоннинг ?талия, ?спания, Буюк Британия, Жанубий Корея, Германия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россиядаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, ватандошлар ҳамда уларнинг жамоат бирлашмалари аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган “Ватандошлар” жамоат фонди бошқаруви раиси Одилжон Сатторов йиғилганлар эътиборини бутун туркий халқлар адабиёти вакиллари орасида ўзбек адабиётининг энг йирик намояндаcи Алишер Навоийдек бошқа буюк сиймо бўлмагани, Ҳазрат Навоий нафақат ижодда, балки жамиятда ҳам фаол арбоб сифатида эътироф этилиши, шу боис унинг асарларида жамоат руҳи, даврга хос муҳим муаммолар устувор эканига қаратди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси З.Аҳмедов Навоий мероси мавзу ва жанрлари бўйича кенг ва ранг-баранг экани, унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунга қадар ўзбек адабиёти ривожига хизмат қилаётгани, асрлар давомида шоир ва ёзувчилар учун тақлид ва илҳом манбаи бўлиб келаётганига урғу берди.

Мулоқот давомида навойишунос олимлар ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг Алишер Навоий даҳосини эътироф этувчи фикр-мулоҳазалари тингланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net