Аҳмад Йилдирим: «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари ҳозиргача илмий ва амалий аҳамиятини йўқотмаган

12.08.2020 09:48

САМАРҚАНД, 12 август. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан муҳаддислар ва уларнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусига бағишланган онлайн семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда ֿ«Дунё» АА мухбири.

?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда  Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети исломий илмлар факультети профессори, ҳадисшунос олим доктор Аҳмад Йилдиримнинг ҳадис илми тарихи, мовароуннаҳрлик буюк муҳаддислар, машҳур ҳадис тўпламлари ва уларга ёзилган шарҳлар ҳақидаги маърузаси тингланган.

– Тадқиқотларим натижасидан келиб чиқиб, баралла айтишим мумкинки, ?мом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари бугунги глобаллашув жараёнида айрим муаммоли масалаларни ечишда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда – деди туркиялик олим. – Ушбу асар ислом оламида бежиз Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба деб эътироф этилмаган. ?мом Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асари дунё илм аҳли наздида ҳозиргача илмий ва амалий аҳамиятини йўқотган эмас. Бугун ҳам ислом дини билан боғлиқ кўп масалаларда бу асар бизга асосий манбаа бўлмоқда.

Семинарда шунингдек, ?мом Термизий, ?мом Доримий каби алломаларнинг ислом илми ривожига қўшган ҳиссаси, улар томонидан ёзиб қолдирилган асарлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида маълумот берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net