Адабий алоқалар кўприги Ўзбекистон ва Беларусни боғламоқда

02.11.2021 12:26

М?НСК, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси ва Беларусь ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Адабий алоқалар кўприги” мавзусида онлайн шаклда ижодий кеча ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллик санаси муносабати билан ўтказилган ижодий анжуманда беларуслик таниқли адиблар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа мамлакатлар дипломатия ваколатхоналари вакиллари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар, навоийшунос олимлар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади Алишер Навоий бобомизнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб этишдан иборат бўлди. Адабий кеча иштирокчилари Навоий бобомиз ҳайкали пойига гулдасталар қўйди.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги Муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик икки томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келаётганини таъкидлади. “Кейинги йилларда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида Беларусдан ижодий жамоалар фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистонда Беларусь маданият ва санъат кунлари бўлиб ўтмоқда, Тошкентда Якуб Колас бюсти ўрнатилган, Минскда эса Алишер Навоий қад ростлади”, – деди у.

Навоий бобомизнинг бой ижодий мероси ҳақидаги маърузалар, буюк аллома ва атоқли ўзбек шоирларининг ижодларидан ўқилган намуналар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбек адабиётининг беларуслик мухлислари бундай учрашувларни тез-тез ташкил этиб туришни таклиф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net