Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEССО иштирокида кенг нишонланади

19.04.2021 10:58

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /«Дунё» АА/. 2022-2023 йилларда буюк аждодимиз - йирик олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО иштирокида нишонланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, ЮНEСКО ?жроия кенгаши 211-йиғилиши доирасида ушбу санани муносиб нишонлашга оид қарорни тасдиқланган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф Ўзбекистон ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала жорий йилнинг ноябрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 973 йил 4 сентябрь куни қадимги Хоразмда таваллуд топди.

Беруний – улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Олим фалакиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди.

Ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асари, ёзишма ва таржималари қолганлиги бизга маълум. «Астрологияга кириш», «Астрономия калити», «Жонни даволовчи қуёш китоби», «Кўпайтириш асослари», «Фойдали саволлар ва тўғри жавоблар», «?бн Сино билан ёзишмалар», «Қадимги ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Сайдона»  каби асарлар шулар жумласидандир.

Буюк мутафаккир ва олим 1048 йил 11 декабрь куни Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида вафот этган.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net