Лувр музейида Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган кўргазма ташкил этилади

01.05.2021 11:07

ПАР?Ж, 1 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан дунёдаги машҳур Лувр музейи президенти Жан Люк Мартинес билан видеомулоқот шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаянэ Умерова ва Лувр музейи бош директорининг дипломатик маслаҳатчиси Альберто Виал иштирок этди.

Дунёдаги энг машҳур музейлардан бири ҳисобланган Лувр Франциянинг ўзига хос ташриф қоғозидир. У бадиий коллекцияси бўйича жаҳонда энг олдинги ўринлардан бирида туради. Шу сабабли ушбу музей билан ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон учун ўзига хос устувор йўналиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида ўзаро келишув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Унга мувофиқ, Лувр музейида Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган йирик кўргазмани ўтказиш назарда тутилган.

Онлайн-мулоқот чоғида ушбу кўргазманинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, Жан Люк Мартинес икки мамлакат учун мазкур тадбирнинг аҳамиятини инобатга олиб, Лувр маъмурияти кўргазмани 2022 йил давомида юқори даражада ўтказиш учун барча саъй-харакатлар сафарбар этилишини таъкидлади.

Ўзбекистонда юртимизнинг бой тарихи, маданий мероси ва қадриятларини ўзида акс эттирган ушбу тадбирга юқори даражада эътибор қаратаётганлиги билдирилди.

Музей ва Жамғарма ўртасида имзоланган меморандумдан сўнг салмоқли чора-тадбирлар, жумладан реставрация ишлари амалга оширилди.  

Учрашувда томонлар пандемиядан сўнг режалаштирилган иш жадваллари ва яқин истиқболдаги вазифаларни келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net