Лозаннада қишки спорт турларини Ўзбекистонда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

28.02.2020 12:35

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчилари ?скандар Шодиев ҳамда Шерзод Асадуллаев Лозаннада (Швейцария) Халқаро Олимпия қўмитаси мутасаддилари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига таяниб.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг қишки спорт турлари билан шуғулланишига зарур шароит яратиш, инфратузилмани ривожлантириш, мамлакатимиз спортчиларининг халқаро майдонлардаги муносиб иштирокини таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати, қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Олимпия бирдамлиги директори Жеймс Маклеод Олимпианинг якунига етаётган бу галги даврийлигида Ўзбекистон фаол эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Олимпиянинг 2021-2024 йилги даврийлиги дастурларида Ўзбекистоннинг янада фаол иштироки, юртимизда Олимпия ҳаракатини тарғиб қилувчи форум ўтказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net