Литва Сеймида Ўзбекистон билан парламентлараро алоқалар гуруҳи тузилди

04.01.2021 11:23

Р?ГА, 4 январь. /«Дунё» АА/. Литва парламентида «Литва Республикаси Сейми ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи» тузилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси маълумотига кўра, Литва Сейми раҳбари Виктория Чмилите-Нильсеннинг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ?смоиловга йўллаган мактубида ушбу гуруҳнинг ташкил этилиши Литва Сейми янги таркибининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мажбуриятини тасдиқлаши таъкидланган.

Гуруҳга  Сейм аъзоси Кястутис Масюлис раҳбар этиб тайинланган. Гуруҳ таркиби  Литва парламентидаги турли сиёсий партиялар вакиллари бўлган 9 нафар аъзодан  иборат.

Литва Сейми спикери парламентлараро алоқалар бўйича гуруҳлар бундан буён ҳам икки мамлакат парламентлари ўртасидаги изчил ва самарали ҳамкорликка катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 10 июнь куни Олий Мажлиснинг Литва Сейми билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилган эди. Уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек ?ноятов бошқармоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net