Латвиянинг «Freesity.lv» электрон журналида Ўзбекистоннинг Сovid-19 қарши кураши ҳақида мақола нашр этилди

29.04.2020 14:13

Р?ГА, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Латвиянинг «Freesity.lv» электрон журналида Ўзбекистоннинг «СOVID-19» пандемиясига қарши кураши, давлатнинг ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлиги тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўз вақтида амалга оширилаётган эпидемияга қарши самарали чоралар туфайли дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси оқибатларини камайтиришга эришилмоқда. Бунда мамлакатда республика махсус комиссияси тузилиши СOVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш имконини берди.

Мақолада Ўзбекистон Президенти коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашда минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ҳисса қўшганига алоҳида эътибор қаратилган.

Коронавирус пандемияси бошлангандан буён Ўзбекистон Хитой, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон, Венгрия ва Россия каби мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини, шу жумладан зарур тиббий воситаларни тақдим этди.

Коронавирус тарқалишига қарши курашда Ўзбекистоннинг халқаро саъй-ҳаракатларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрель куни видеоконференциялар шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида алоҳида ўрин тутди.

Мақолада Ўзбекистон раҳбари саммитда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган, улар қўллаб-қувватланган ва саммитнинг якуний декларациясида акс этгани таъкидланади.

«Хусусан, Ўзбекистон Президенти Туркий кенгаш доирасида эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва прогнозлашнинг доимий тизимини бирлаштиришни таклиф қилди.

Бундан ташқари, хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашда ахборот ва тажриба алмашиш учун соғлиқни сақлаш вазирликлари ва туркийзабон мамлакатларнинг етакчи тиббиёт муассасаларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ташаббусини ўртага ташлади.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, Туркий кенгаш котибияти қошида махсус мувофиқлаштириш гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва ваколатларини янада кучайтириш, ушбу ташкилот билан шериклик алоқаларини ўрнатиш тарафдоридир”, дея якун ясалади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net