Кувайт телевидениесида “Дунё” АА томонидан суратга олинган Ҳазрати Усмон Мусҳафи ҳақидаги видеоролик намойиш этилди

13.05.2021 14:02

АЛ-КУВАЙТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги томонидан «Ўзбекистон. ?слом қадамжолари» туркумида суратга олинган Тошкентдаги «Ҳазрати ?мом» мажмуасида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафисига бағишланган видеоролик Кувайт миллий телевидениесининг маданият, маърифат ва туризм соҳаларига ихтисослашган «?сро» махсус дастурида намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоролик мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди.

Рамазон ойида эфирга узатилган ушбу видеролик Кувайт аҳолиси томонидан  катта қизиқиш билан кутиб олинди ва ижобий баҳоланди.

Кувайт миллий телевидениеси бош менежери Марван Жарбу  “Дунё” ААга берган интервьюсида ислом оламининг муқаддас китобининг қадимий нусхаларидан бири бўлган Ҳазрати Усмон Мусҳафи ҳақидаги видеоролик ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан сизларни самимий муборакбод этиб, Аллоҳдан барча ислом умматига хайру-барака ва фаровонлик ато этишини сўрайман, - деди М.Жарбу.- Мамлакатингизнинг Кувайтдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Кувайт миллий телевидениесининг махсус дастурларида Ўзбекистон тўғрисида, хусусан, унинг буюк тарихи, асрлар давомида муборак динимиз ва дунё цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, бой маданий ва илмий салоҳиятига бағишланган туркум телекўрсатувлар тайёрлашга қарор қилдик.

Дастурларимизнинг бир қисми Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва қайта қуриш ҳаракатларига, айниқса диний бағрикенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган катта ишларга бағишланади.

Биз Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистоннинг бой мероси аҳамиятини жуда яхши биламиз. Ўзбекистонда ислом цивилизациясининг гуллаб-яшнашига, дин, илм-фан, математика ва астрономия ва бошқа фанларнинг тараққиётига удкан ҳисса қўшган буюк уламолар етишиб чиққан. ?мом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Хоразмий, Фарғоний, ?мом Термизий, Замахшарий, ?бн Сино, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур шулар жумласидандир.

Мақсадимиз Ўзбекистоннинг ва унинг буюк маданий меросини минтақамизда , хусусан, Кувайтда тарғиб қилишдан иборат.

Кувайт миллий телевидениеси дастурида асл нусхаси Тошкентдаги Ҳазрати ?мом мажмуасида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафи тўғрисидаги видеороликни намойиш этдик. Ушбу бебаҳо меросни сақлаб қолган Ўзбекистон халқига ўзимизнинг ҳурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз. Мазкур кўрсатув Кувайт сунъий йўлдошлари орқали тўрт маротаба эфирга узатилди.

Ушбу видеоролик кўплаб телетомошабинларга манзур бўлди ва улардан Ўзбекистон тўғрисида кўпроқ маълумот тақдим этишни сўраб мурожаатлар келмоқда. Бу мурожаатлар бизни янги дастурларни яратишга ундамоқда. ?шончим комилки, Кувайт оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида бериб бориладиган маълумотлар минтақамизда мамлакатингизни кенгроқ танитиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Араб кўрфази давлатлари аҳолиси сайёҳат қилишни ва хорижий мамлакатларга инвестиция киритишни хуш кўради.

Бизнинг телевидениемиз гуруҳи яқин вақтларда Ўзбекистонга ижодий сафар билан боришни режалаштирмоқда. Унинг доирасида мамлакатингизнинг диний, маданий ва сайёҳлик йўналишларидаги улкан салоҳияти, унинг гўзал қадамжолари ва бошқа соҳалардаги кенг имкониятларига бағишланган туркум видефильмлар ва кўрсатувлар суратга олинади.  ?шончим комил, мазкур лойиҳаларимиз, ўз навбатида, икки томон учун манфаатли бўлган инвестицияларни Ўзбекистонга жалб этишга кўмаклашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net