Кувайт элчиси Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги йўллади

30.07.2020 10:21

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.

Аҳмад Ҳолид ал-Жийрон, Кувайтнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Кувайт Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларини, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини самимий табриклаб, эзгу тилакларимни йўллашдан бахтиёрман.

Аллоҳ таоло бундай саодатли онларни барчамизга ва бутун ислом умматига хайру-барака ила такрор ва такрор насиб этсин.

Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net