Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлмоқда

11.08.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, ушбу касаллик сабаб вафот этганлар 750 мингга яқинлашмоқда.

«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен  коронавирусга қарши курашда яхши хабарлар борлигига ойдинлик киритишни истайман. Умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар, COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлмоқда. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net