Коронавирус сабаб Тож Маҳал ва бошқа тарихий обидаларни зиёрат қилиш учун белгиланган тақиқ кучда қолди

06.07.2020 14:29

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг Агра шаҳри маъмурияти мамлакатда коронавирусга чалинганлар сонининг кескин ошгани сабабли Тож Маҳал ва бошқа тарихий обидаларнинг зиёратчилар учун очилмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Якшанба куни жамият манфаатлари эътиборга олиниб, Агра шаҳридаги тарихий обидалар очилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди», дейилади шаҳар маъмурияти баёнотида.

Агра шаҳрида дунёдаги энг машҳур тарихий обидаларидан бири Тож Маҳал мақбараси жойлашган. Ушбу мақбара Бобурийлар сулоласининг тўртинчи вакили, Шохжаҳон томонидан суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳал хотирасига атаб 1632-1653 йиллар оралиғида қурилган. Тож Маҳал 1983 йилда ЮНЕСКО томонидан «Ҳиндистондаги мусулмон санъатининг дурдонаси, халқаро мерос намунаси» сифатида рўйхатга олинган.

Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги хабарига кўра, жорий йилнинг март ойи ўрталарида коронавирусга қарши курашиш доирасида  Ҳиндистон ҳукумати қарорига биноан мамлакатдаги 3 минг 400 дан зиёд тарихий обидалар зиёратчилар ва сайёҳлар учун ёпилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирус билан касалланиш ҳолати бўйича дунёда учинчи ўринга чиққан. Айни пайтда мамлакатда коронавирус билан касалланган сони 697 мингдан ортди. Шундан, 424 минг бемор касалликдан соғайган бўлса, қарийб 20 минг киши вафот эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net