Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 тага ортди

12.06.2020 13:22

ТОШКЕНТ, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Айни пайтда юртимизда 3 минг 758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (76 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 1 минг 124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net