Корея Республикасидан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид та

26.12.2020 11:44

СEУЛ, 26 декабрь. /"Дунё" АА/. Ханкук чет тиллар университети Марказий Осиё тадқиқотлари институти профессори, фалсафа фанлари доктори Ким Санг Чхоль Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқига муносабат билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим, - деди у. - Яқинда мамлакатингизда глобал бирдамлик ва ёшлар ҳуқуқларини ривожлантиришга бағишланган халқаро форум ташкил этилганини ҳам яхши эслайман.

Ёшлар салоҳиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, масалан, ёшлар кичик саноат зоналари, касб-ҳунарга ўқитиш ва коворкинг марказлари барпо этиш, иқтидорли талабаларни моддий рағбатлантириш каби изчил тадбирлар келажакда ўз самарасини беради.

Менимча, Ўзбекистон Президентининг ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари ноёб ва бутун дунё учун долзарбдир. Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар, шу жумладан Корея Республикаси, ғоялар ва истакларни амалга ошириш учун тўлиқ шароитлар яратишда муаммоларга дуч келмоқда. Шиддат билан ривожланаётган дунёда ёшлар кўп жиҳатдан катта авлод вакилларидан ўзиб кетмоқда. Баъзида биз ўзгаришлар ва ривожланишнинг янги йўналишлари асосчиси ва ташаббускори бўлган ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб имкониятларни тақдим эта олмаяпмиз.

Ўзбекистон Президенти 2017 йил  БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги биринчи нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Ўшандан бери Ўзбекистон раҳбарияти ёш авлодни қўллаб-қувватлаш зарурлигига содиқ қолмоқда. Буларнинг барчаси ёш авлодни барқарор ривожлантиришга қаратилган тизимли сиёсатнинг тасдиғидир.

Ўзбекистон ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаол сиёсат самарасида мамлакатда бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда катта ютуқларга эришишига ишончим комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net