Малайзиядаги ватандош: Конституциявий ислоҳотлар доирасида Президентимиз илгари сурган таклифлар умумхалқ муҳокамасига қўйилганини қўл

02.07.2022 22:10

КУАЛА-ЛУМПУР, 2 июль. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани муносабати билан Малайзиянинг “Gosmac Sdn Bhd” компанияси дастурчиси, ватандошимиз Рауфжон Розиқов “Дунё” ахборот агентлигига ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

– Сўнгги кунларда хориждаги ватандошларимиз Ўзбекистон Контитуциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни кенг муҳокама қилмоқда. Конституциявий ислоҳотлар доирасида Президентимиз илгари сурган таклифлар умумхалқ муҳокамасига қўйилганини қўллаб-қувватлаймиз.

Бош қомусимизга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши республикада амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини янада кенгайтиришга хизмат қилади, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистоннинг эртанги порлоқ ва фаровон ҳаёти учун мазкур сиёсий жараёнда Малайзияда истиқомат қилаётган юртдошларимиз фаол иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net