Колумбия университети профессори Азиза Шоназарова Тошкент давлат шарқшунослик институтида кафедра мудири бўлди

10.03.2020 18:15

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат шарқшунослик институтида АҚШнинг Колумбия университети профессори, ёш олима Азиза Шоназарова билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Азиза Шоназарова жорий йил февраль ойи бошларида Колумбия университети профессори бўлган мамлакатимиздан илк вакил бўлган эди.

Бу галги учрашув чоғида Азиза Шоназаровага Тошкент давлат шарқшунослик институти фахрий профессори унвони берилди.

Мулоқот чоғида олиманинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш ҳамда талабаларда илм-фанга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида А.Шоназарова институт кафедраси мудири этиб тайинлангани маълум қилинди.

Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, институт раҳбарияти, илмий доира вакиллари, талаба-ёшлар ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net