Кеча Ўзбекистон Президентлигига номзодлар Жиззах ва Хоразм вилоятларида учрашув ўтказди

23.09.2021 18:27

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича кампания давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, кеча Жиззах вилоятида «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

22 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Урганчда сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 23 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Жиззах вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларда номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net