Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарлар Ўзбекистонга қайтарилади

01.07.2020 17:03

ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Брифингда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича 2020 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг Бадиий академия томонидан амалга оширилаётган ишлари ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб хориж кутубхоналарида сақланаётган асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича ?шчи гуруҳи тузилиб, 2020-2022 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Жумладан, 2020 йил 1 октябрга қадар Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тайёрланиши ҳамда марказий телеканалларда намойиш этилиши бўйича сценарий лойиҳаси «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Бадиий кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

 Шунингдек, «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови Низоми Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net