ЖССТ томонидан юборилган инсонпарварлик юкининг навбатдагиси жўнатмаси Ўзбекистонга етказилди

10.08.2020 18:47

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси Бирдамлик ва «COVID-19»га жавоб бериш глобал жамғармаси орқали ташкилот бош қароргоҳи томонидан харид қилинган инсонпарварлик юкининг навбатдаги жўнатмасини Ўзбекистонга етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Ушбу инсонпарварлик юкининг умумий қиймати 300 минг долларга тенг. ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган ёрдам таркибида 500 та кислород концентраторлари бўлиб, юк бу сафар ?станбул рейси орқали етказиб берилди. Ҳафтанинг охирида лаборатория ишлари учун зарур бўлган материаллардан иборат юкнинг яна бир қисми олиб келинади.

– Керакли асбоб-ускуна ва ҳимоя воситаларини етказиб бериш Ўзбекистонга кўрсатилаётган кўмакнинг бир қисмидир, – дейди ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили доктор Лиан Куппенс. – Булардан ташқари ЖССТ шифокорлар, ҳамширалар, бошқа тиббий ходимлар малакасини оширишга, лаборатория ходимларини ўқитишга, халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда даволаш протоколларини тузишда кўмаклашишга, коронавирус инфекцияси тўғрисидаги доимий равишда янгиланиб бораётган халқаро ахборотни эркин олиш имкониятини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тошкентга инсонпарварлик юкларини жўнатишни мунтазам равишда амалга оширяпти. ?юль ойида мамлакатимизга умумий қиймати 4 миллион доллардан ортиқ бўлган юклар етказилди. Юз учун 619 минг 400 та ҳимоя қалқончаси ва 2 миллион 176 минг дона жарроҳлик ниқобидан ташкил топган биринчи жўнатма 8 июлда етиб келди. 17 июлда эса тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари қабул қилиб олинди. Шунингдек, 24 июлда 38 минг 400 дона тест-тизимлари ва бошқа лаборатория асбоб-ускуналари тақдим қилинди.

Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги расмий саҳифасида хабар берилишича, асбоб-ускуналар ва ҳимоя воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тақдим қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net