Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди

01.06.2020 13:27

ТЕРМ?З, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳужжатда, жумладан,  қуйидаги тадбирлар ўрин олди:

- Вилоятда 2020 йилда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;

- “Олтин учбурчак” лойиҳасини амалга ошириш;

- Окс Александрияси (Кампиртепа) археологик ёдгорлиги инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ушбу объектни туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш;

- Термиз туманидаги «Қоратепа» ва «Фаёзтепа», Шўрчи туманидаги «Далварзинтепа» ёдгорликларини муҳофаза қилиш ҳамда сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш;

- 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб Термиз-Сариосиё-Денов-Шеробод-Термиз йўналиши бўйлаб «City Tour» принциплари асосида автобусларнинг «Олтин бурчак» лойиҳасини амалга ошириш;

- Бойсун туманидаги Омонхона, Дарбанд қишлоқлари ва Зовбоши тоғли ҳудудларини ўз ичига олган Бойсун кичик туризм зонасига инвесторларни жалб қилиш;

- “Зараутсой” тарихи ҳақида чоп этилган китобларни саралаш ва уларни қайтадан чоп этиш ва бошқа масалалар.

Мазкур қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш орқали Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳияти янада ривожлантириш, туризм турларини диферсификация қилиш, маҳаллий ва хорижий туристларни ҳудудга кенг жалб этиш, турли маданий тадбирлар ташкиллаштириш, инфратузилма ҳолатини такомиллаштириш, шунингдек, янги иш ўринлар ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги таъминланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net