ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Сешанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 67 минг 626 кишига етди, ўтган бир кеча-кундуз давомида яна 231 киши ушбу касалликка учраган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
?нфекция юқтирган 215 нафар бемор буткул соғайган ва тиббиёт муассасаларидан чиқарилган (тузалганларнинг умумий сони 64 минг 885 тани ташкил этмоқда).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунда бир киши вафот этганини расман тасдиқлади (COVID-19 дан вафот этганларнинг жами сони 574 тага етди).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 167 нафар бемордан 257 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.