Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси хорижий экспертлар диққат марказида

24.01.2020 10:32

БОКУ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Озарбайжон экспертларида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, "Жанубий Кавказ" сиёсатшунослар клуби раҳбари ?лгар Велизаде Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда 2020 йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши бугунги кунда миллий иқтисодиёт самарадорлигини янада  ошириш мақсадида фан, таълим ва ахборот технологиялари соҳасига илғор ютуқларни жорий этишга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодаси бўлганини таъкидлади.

– Ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида иқтисодий тараққиётни таъминлашда муҳим роль ўйнайдиган давлатдир, – деди ?.Велизаде. – Айни пайтда мамлакатда ижтимоий жараёнларнинг ривожланишига йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, ҳозирги кунда таълим, шу жумладан, касб-ҳунар таълими даражасини нафақат миллий иқтисодиёт, балки хорижий инвесторларнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш нуқтаи назаридан ривожлантириш масаласи турибди.

Мухтасар айтганда, Мурожаатномада Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятни либераллаштиришга ҳар томонлама пухта аҳамият қаратилди. Бу ўринда гап бизнес юритишдаги шаффофликни ошириш, ҳисобдорлик сифатини, олиб борилаётган ислоҳотлар таъсирини янада яхшилаш ҳақида кетмоқда. Президент Мурожаатномасида вазиятнинг танқидий таҳлил қилингани давлат раҳбарининг иқтисодий дастурларни амалга ошириш ва кенгайтириш масаласига жиддий аҳамият қаратаётгани ва ушбу ислоҳотлар оддий фуқаролар турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилишига эътибор бераётганидан далолатдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net