ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/. 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 14 546 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 602 тага кўпайди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат Статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, уларнинг ҳудудлар кесимидаги кўриниши қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 8 793 та
Тошкент вилояти – 1 556 та
Самарқанд вилояти – 682 та
Сурхондарё вилояти – 600 та
Фарғона вилояти – 554 та
Андижон вилояти – 400 та
Бухоро вилояти – 378 та
Наманган вилояти – 306 та
Навоий вилояти – 250 та
Қашқадарё вилояти – 241 та
Жиззах вилояти – 212 та
Сирдарё вилояти – 210 та
Хоразм вилояти – 185 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 179 та
Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликда анъанавий равишда етакчи бўлиб келаётган давлатлар бу соҳада ҳам ана шундай ўринларни эгаллаб келмоқда: фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг аксарияти Россия (2705), Туркия (2050), Хитой (2036), Қозоғистон (1182) ва Жанубий Корея (906) капитали ҳиссасига тўғри келади.