Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда энг кўп янги корхоналар савдо соҳасида рўйхатга олинди

10.05.2022 14:10

ТОШКЕНТ, 10 май. /«Дунё» АА/. Шу йилнинг январь-апрель ойларида савдо (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) соҳасида 11 минг 650 та корхона ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, савдо соҳасидан ташқари саноат (6 минг 19), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик (5 минг 863), турар жой ва умумий овқатланиш хизматлари (1 минг 834), қурилиш (1 минг 816),  ташиш ва сақлаш (1 минг 77) йўналишларида кўплаб янги корхоналар рўйхатга олинган.

Энг кам корхоналар ахборот-коммуникация (896), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида (612) ташкил этилган.

Бошқа саноат тармоқларида эса 4 минг 456 корхона тузилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net