Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажми ошмоқда

28.05.2020 11:10

Ж?ЗЗАХ, 28 май. /“Дунё” АА/. Пандемия сабаб эълон қилинган карантин даври бўлишига қарамай, айни пайтда юртимизда, шу жумладан Жиззах вилоятида ҳам экспорт жараёни қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири  Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати манбасига таяниб.

Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар “Жиззах” Т?Ф божхона постида қиймати 1 миллион 520 минг доллардан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, экспортга йўналтирилди.

Қолаверса, Жиззах вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан 8,3 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилди.

 Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини мош, карам, пиёз, майиз, бодринг, помидор ва кўкатлар каби ташкил этмоқда. Маҳсулотлар асосан, Хитой, Туркия, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Россияга жўнатилган.

Бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи юридик шахслар дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш имкониятига эга. Бундан ташқари, ҳозирги пандемия шароитида ҳам “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net