Жидда Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

22.03.2022 17:16

Ж?ДДА, 22 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллигида Жидда шаҳар Савдо-саноат палатаси бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммад Юсуф Наги билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув аввалида Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилаётган шароит ва имтиёзлар, мамлакатимизнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, хусусан республикадаги эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.

Мулоқот чоғида Жидда шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси, мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда туристик салоҳиятларининг тақдимотларини ўтказиш, ўзбек саънат усталарининг ижодий сафарларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди

- Мамлакатларимиз ўртасида ҳафтасига бир маротаба мунтазам авиа қатновларнинг йўлга қўйлиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда, - деди Муҳаммад Юсуф Наги. -  Келажакда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мавжуд инвестиция лойиҳаларини ўрганиш мақсадида икки давлат тадбиркорларининг ўзаро ташрифларини янада фаоллаштириш  керак.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида томонлар  Макка ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини кенг тарғиб этиш тўғрисида келишиб олди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net