JICA вакиллари билан Рақамли архивлар ёрдамида ?пак йўли маданий меросини сақлаш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

26.06.2021 12:56

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Маданий мерос агентлигида JICA (Япониянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги) вакиллари билан учрашув бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Учрашувда «Рақамли архивлар ёрдамида ?пак йўли маданий меросини сақлаш лойиҳасини» амалга ошириш бўйича JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Миязаки Сугуру, Япониянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлик вакили Того Чиса, «INTEM Consulting. Lnc»нинг Ўзбекистондаги вакили Сига Ватару, Маданий мерос агентлигидан санъатшунослик фанлари доктори Камола Акилова, архитектор Баҳодир Матчонов, Ўзбекистон Давлат табиат музейи директори Азимжон Расулов қатнашди.

Мулоқотда лойиҳани амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Термиз археологик музейидаги барча экспонатларни рақамли форматда архивлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш бўйича иш режаси муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон тарихи давлат музейи фондида 340 мингта экспонат, Термиз археология музейида 110 минг дона экспонат мавжуд. Термиз археология музейида ҳатто Термиз шаҳри атрофида археологик тадқиқотлар олиб борган япониялик олим Като Кюзога бағишланган алоҳида кўргазма зали ҳам бор. ?ккала музей фонди экспонатларини Ўзбекистоннинг тарихий қийматига эга археологик топилмалар, Тош асри, Марказий Осиё тамаддунининг ривожланишига оид тарихий ашёлар ташкил этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net