«Жайҳун» қўғирчоқ театри Лондон ва Нью-Йоркдаги болажонлар учун онлайн-спектакль намойиш қилди

19.02.2021 14:27

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Хоразмлик қўғирчоқ устаси Мансур Курязов бошчилигидаги «Жайҳун» Хоразм халқ қўғирчоқ театри гуруҳи Лондон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги болажонлар учун онлайн-спектакль намойиш этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, онлайн-спектакл намойиши Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Хоразм вилояти маданият бошқармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, хорижда яшаётган ватандошларимиз кўмагида амалга оширилди. Ташаббускорларга кўра, ушбу лойиҳа келажакда арт-туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшади. 

Қўғирчоқ ўйинлари ва томошалари ҳар бир болага завқ бағишлади. Улар орқали болажонларда меҳр-муҳаббат, яхшилик ва ёмонлик ҳақида тушунчалар пайдо бўлади. Айнан қўғирчоқ ўйнатиш санъати Шарқ халқлари орасида энг кенг тарқалган ва миллий урф-одатларни, қадриятларни ўзида акс эттирувчи ижод туридир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net