Жанубий Кореяга Фарғона вилоятидан 50 тонна гилос етказилди

04.06.2020 10:26

СЕУЛ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпаниясининг чартер юк рейси Фарғонадан тўғридан-тўғри Жанубий Кореянинг ?нчхон шаҳрига 50 тоннадан ортиқ гилоснинг навбатдаги партиясини етказиб берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фарғона вилоятининг боғларида етиштирилган гилос “UZ-SEGANG” қўшма корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг ҳамкор “Sunfinite Co., Ltd.”  компаниясига етказилган. Бу жорий мавсумдаги Фарғонадан амалга оширилган иккинчи тўғридан-тўғри рейсдир.

Талаб юқори бўлган ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо корхоналари тармоғи орқали тарқатилади.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари ўзбек маҳсулотларини Корея Республикаси бозорига изчил олиб кириш бўйича изчил фаолият олиб бормоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net