Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик юки юборилди

23.05.2020 16:21

СЕУЛ, 23 май. /«Дунё» АА/. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш, шунингдек, мамлакатимизда Covid-9нинг тарқалишини олдини олиш доирасида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан Корея Республикасидан умумий оғирлиги қарийб 2 тонна бўлган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

20 дона ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан иборат юк Жанубий Кореянинг «Suwan TPL» компанияси кўмагида уюштирилди ва бугун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг чартер рейси билан Ўзбекистонга жўнатилди.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик миссияси коронавирус инфекциясига қарши курашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун, авваламбор, юқори технологияли асбоб-ускуналар (кўчма рентген қурилмалар, шприц насослар ва бошқа тиббий анжомлар)дан иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш борасида фаол иш олиб бормоқда.

135 минг доллардан ортиқ миқдордаги умумий оғирлиги қарийб 17 тонна бўлган инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми навбатдаги чартер рейси билан Ўзбекистонга етказилади.

Жанубий Кореядан жўнатилган инсонпарварлик юки Тошкентга бугун етиб келиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net