Жанубий Корея инвестицияси асосида Мингбулоқ туманида «Гринхаус» хорижий корхонаси ташкил этилмоқда

22.05.2020 13:34

НАМАНГАН, 22 май. /«Дунё» АА/. Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида Жанубий Корея компанияси томонидан «Гринхаус» хорижий корхонаси ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Бу ердаги 2 гектар майдонда Жанубий Корея технологияси асосида иссиқхона барпо этилмоқда. Келгусида гидропоника услубида помидор, бодринг ва қулупнай етиштириш йўлга қўйилади.

Жорий йил август ойида ишга тушириладиган ушбу лойиҳага Жанубий Кореянинг «Еоллин инжиниринг" компанияси томонидан 1,1 миллион доллар инвестиция киритилган. Улкан совуткични ҳам ўз ичига оладиган мазкур мажмуада 20 киши доимий иш билан таъминланади.

Хориж инвестицияси иштирокидаги замонавий технологияларга асосланган бундай лойиҳалар Мингбулоқнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net