Юртимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус қайд этилди

17.09.2020 14:41

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 минг 385 (+223) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 116 ҳолат Тошкент шаҳрида, 53 таси Наманган вилоятида, 14 таси Андижон вилоятида, 11 таси Самарқанд вилоятида, 9 таси Сирдарё вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 6 таси Сурхондарё вилоятида, 4 таси Тошкент вилоятида, 3 таси Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли К.Э. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли Г.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 45 минг 474 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net