Ярашув институтини қўллаш доираси кенгайтирилади

12.08.2020 15:58

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Ярашув институти адолат ва инсонпарварлик тамойилларига ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига тўла мос келади.

2001 йил 29 август куни Жиноят кодексига ярашганлик муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги 66-1–модда киритилган бўлиб, Жиноят кодекси Махсус қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Ўтган 19 йил давомида бу институт самарали хизмат қилиб келмоқда, жумладан, жиноят содир этиб, ўз айбига иқрор бўлган, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни бартараф этган 100 минглаб одамлар ярашгани муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиб, судланганлик тамғасидан халос бўлди.

Жиноят кодексининг 46 та моддасида назарда тутилган тегишли жиноятлар бўйича шахс ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Аммо оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашгани муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди. Амалиётда оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар томонидан эҳтиётсизлик ортидан жиноят содир этиш ҳолатлари бўлганида, гарчи айбдор ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашган ва етказилган зарарни бартараф этган бўлсада аммо юқорида шахснинг судаланганлигига оид қоида ярашувни қўллашни чеклайди.

Бундан ташқари оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар томонидан ярашувга оид нормаларга тушадиган жиноятлар содир этилганда ҳам жабрланувчилар ярашув истагини билдирган ҳолатларда ҳам ярашув қўллаб бўлмаслиги, ярашувга оид нормаларни янада такомиллаштириш заруратини келтириб чиқарди. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги фармонида оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашгани муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмаслигига оид норма жиноят қонунчилигига киритилиши назарда тутилди.

Бундан ташқари, Жиноят-процессуал қонунчилигида шахсга терговда оғирроқ жиноят бўйича айб эълон қилиниб, аммо судда ҳукм чиқарилаётганда енгилроқ яъни ярашувга тушадиган жиноят моддасига қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш механизми мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида судланувчи ва жабрланувчиларни ярашувга оид ҳуқуқларини чеклайди. Шу муносабат билан, Фармон билан “шахсга терговда эълон қилинган айблов бўйича жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар енгилроғига қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш механизмини жорий қилиш” бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритилиши белгиланди.

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги фармонда назарда тутилган қоидаларни қонунчиликка акс этиши, ўз навбатида, шахсларни судланган деган тамғадан холос бўлиш билан бир қаторда, жабрланувчи билан ярашиб, унга жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, жиноий жазоларни либераллаштириш, ярашув институти нормаларини кенгайтириш жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашни самарали воситаларидан бири ҳам ҳисобланади.

 

Хуршид КАР?МОВ,

Бош прокуратура Академияси

кафедраси бошлиғи

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net