Японияда Маҳалла кунига бағишланган брифинг ўтказилди

22.03.2021 17:46

ТОК?О, 22 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида мамлакатимизда маҳалла ва оила институтларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Япониянинг эксперт-таҳлилий, таълим, иқтисодиёт ва маданий-гуманитар доиралари вакиллари  иштирок этди.

Брифингда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишларни, жумладан, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-маърифий соҳаларни қамраб олгани таъкидланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга қилган расмий ташрифидан сўнг ўзаро ҳамкорлик янги, сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилаётгани алоҳида қайд этилди.

Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар тўғрисида батафсил тақдим этилди. Бунда Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида маҳалла институтининг вазифалари ва унинг мамлакатда бўлаётган ўзгаришдаги катта ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Таниқли эксперт, Хоккайдо университети профессори Масато Хиватари "Ўзбекистонда маҳаллани ривожланиши" мавзусида видео тақдимот қилди.

M.Хиватари Ўзбекистонда маҳалла тузилмасини азалдан миллий қадриятлар ва эзгу амаллар маскани сифатида аҳолининг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ҳамда унинг муаммолари билан ишлаш борасидаги ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Бунда япониялик эксперт маҳаллани янада ривожлантиришга оид сўнгги институционал ва ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида тўхталди.

Маҳалланинг ўзбек жамиятининг ҳозирги ривожланишидаги муҳим ўрни ҳақида гапирар экан, япон эксперти 2020 йилги “World Happiness Report” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон жаҳондаги энг бахтли давлатлар рейтингининг 38-поғонасидан жой олганини таъкидлади.

М.Хиватарининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг юқори рейтингини таъминловчи асосий омиллар қаторида ўзбек жамиятида кучли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инсонлар ўртасида ўзаро ёрдам ҳисси мавжудлигини таъкидлади.

Брифинг якунида Ўзбекистондаги махали институтининг тарихи ва ривожланиш хусусиятлари, шу жумладан, унинг Япония билан ўхшаш жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net