Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш вазифалари белгиланди

20.01.2021 10:50

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.

 Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.

 Япония ҳукуматининг 291 миллион  япон иенаси (2,6 млн. АҚШ долларига тенг эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади.

 Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ?нвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади.

 Япония томонидан бундай ҳуқуқ Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония ?нсон ресурсларини ривожлантириш марказига берилган.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net